Search articles
The search covers author names, article titles, keywords and abstracts — in all three languages.
-
Маккажўхорининг пуфакли (Ustilago maydis (dc.) Corda) қоракуя касаллигига қарши қўлланилган уруғдорилагичларнинг биологик самардорлиги
Ғ.МУСАЕВ
Ушбу мақолада инсоннинг углеводга, оқсилга бўлган талабини қондиришда асосий ўрин тутадиган маккажўхорининг пуфакли (Ustilago maydis (DC.) Corda) ва чанг (Sorosporium reilianum) қоракуя касалликларига қарши қўлланилган уруғдорилагичларнинг биологик самарадорлиги ёритилган. Калит …
-
Очиқ майдонларда етиштириш учун мос бўлган бодрингнинг истиқболли “Ғалаба” нави
А.БОРАСУЛОВ, С.ТОШТЕМИРОВ
Ушбу мақолада бодрингнинг очиқ ер майдонларида етиштириш учун мос “Ғалаба” навининг тавсифи ва унинг яратилишидаги селекция босқичлари ёритилган. Тупдаги оналик гуллари сони кўп бўлиб, мевасининг узунлиги 10-11 см. Вегетация даврининг …
-
Соя етиштирилаётган майдонларда зарпечакка қарши агротехник кураш чоралари
Ахмурзаев Шавкат Исакович
Ушбу мақолада тупроққа ҳар хил ишлов бериш усулларининг соя даласида тарқалган зарпечакка қарши самарадорлиги ҳақида баён этилган. Типик бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқлар шароитида зарпечакка қарши курашиш тупроқни икки ярусли плугда …
-
Бракон (Brason hebetor say) паразитининг хужайин турлари кузги тунлам ва ғўза тунламларининг биоэкологияси
А.АНОРБОЕВ, Г.САФАРОВА, М.КИЛИЧОВА
-
Ғўза ниҳолларини зараркунандалардан ҳимоя қилишда уруғдорилагичларнинг аҳамияти
Саттаров Наврўз Рўзиевич, Алланазаров Олимжон Яхшибоевич, Халимов Рахматулло Раимович, Чориева Раьно Жумаевна
мазкур мақолада чигитни уруғдорилагич препаратлар билан зарарсизлантириб экишнинг пахтадан юқори ҳосил олишдаги аҳамияти, бу усулнинг уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимидаги ўрни, инсектицид ва фунгицидлик хусусиятига эга бўлган уруғдорилагичларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар …
-
Ғўза далаларидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши гамбит CК, 500 гербицидини қўллашнинг самарадорлиги
Шодманов Махкам, Турсунов Жамшид Хайрулло ўғли
Мақолада Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Гамбит CК, 500 гербицидини қўллашнинг бегона ўтларнинг турларига, ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.
-
Буғдой далаларидаги бeгона ўтларга қарши зарлантис гербицидини қўллашнинг самарадорлиги
Шодманов Махкам, Кудратов Хойитжон Асат ўғли
Мақолада Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Зарлантис 3,6 с.э.г. гербицидини қўллашнинг бегона ўтларга, буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.
-
Кузги буғдойдан сўнг экилган мошни минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари
Мирзаев Лутфулло Арибжанович, Орифжонов Омадилло, Орибжонов Шохрухбек
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнь мошни минерал ўғитлар билан N30Р80К60 кг/га меъёрида озиқлантириш юқори ҳосил олишга замин яратилиши илмий асослаб берилган.
-
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ҒЎЗА АГРОБИОЦЕНОЗИДА ТРИПСНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДИНАМИКАСИ
Сатторов Асқар Бўтаёрович
Мақолада Сурхондарё вилояти шароитида ғўзанинг чинбарг, шоналаш, гуллаш, кўсаклаш-пишиш ва ҳосилни йиғиштириш даврларида трипснинг ривожланиш динамикаси, баргларнинг зарарланиш даражаси ва битта баргдаги зараркунанда зичлигидаги ўзгаришларни ўрганиш бўйича олиб борилган дастлабки …
-
КЕМИРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР ВА ТАМАКИ МАЙДОНЛАРИДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ
Талибоев Ойбек Мирзабоевич, Хурсанов Хайрулла Журакулович, Умурзаков Элмурод Умурзакович, Ахмедов Салохиддин Исломович
Мақолада тамаки ўсимлигининг зараркунандалари, хусусан кемирувчи зараркунандалар биоэкологияси, турлари, зарар келтириш даражаси, уларга қарши кураш усуллари атрофлича таҳлил этилган. Ҳашаротлар таъсирида тамаки ҳосилининг 30 % гача нобуд бўлиши, ҳашаротни 1 …
-
ЭКИНЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДА ҲАШАРОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА "ТУЗОҚ ЭКИН" ЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ҲАМДА АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР
Хакимов Альберт Ахмедович, Шамсиддинов Тўлқин Шамсиддинович, Холдоров Шовкат Маннонбой ўғли, Абдумажидова Фазилат Исроил қизи
Тузоқ экин – қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунанда ҳашаротларини атрофдаги асосий мақсадли экиндан ўзига жалб қиладиган ўсимлик ҳисобланади. Қўшимча ёрдамчи экин экишнинг бу усули синтетик пестицидлардан фойдаланмасдан туриб мақсадли асосий экин …
-
Д.АЗНАБАКИЕВА, Б.ҲАСАНОВ. Ўзбекистонда ва дунёда ширин ҳамда аччиқ қалампирнинг уруғпалла ва майсалари чириши касаллиги, унга қарши кураш чоралари
Д.АЗНАБАКИЕВА, Б.ҲАСАНОВ
-
Турпнинг янги “Мурод” навида оққанотга қарши экологик хавфсиз кураш усуллари
М.КАМИЛОВ
-
Буғдой ўсимлигидаги қоракуя касаллигининг олдини олишда ҳар хил меъёрдаги калийли ўғитларни қўллашнинг самарадорлиги
М.ЯХЁҚУЛОВА
-
Пуштиранг помидор нав ва дурагайларининг муҳим хўжалик белгилари
Б.АЛМАТОВ, М.АРАМОВ
-
Бодрингнинг гетерозис дурагайларини ёпиқ грунтда етиштиришнинг аҳамияти
Х.БЕКМУРАДОВА
-
Ерёнғоқнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва биологик хусусиятлари
Қамбарова Дилнозахон Қодировна
-
Агротехник тадбирларнинг ўсимликхўр қандалалар сонига таъсири
Н.БОБОЕВА, С.НЕГМАТОВА
Мазкур мақолада республикамизнинг жанубий ҳудуди Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида агротехник тадбирлардан кўчат қалинлиги ва чилпиш усулларини ўсимликхўр қандалалар сонига таъсири баён қилинган. Ўрта толали “Бухоро-102” ғўза нави гектарига …
-
Очиқ майдонда экилган помидорнинг фузариоз касаллигига қарши курашда фунгицидларнинг самарадорлиги
Ортиков Тулкин Кучкарович, Эгамқулов Шерзод Нишонович
Мақолада помидорнинг фузариоз билан касалланишига фунгицидлар – фундазол (1 ва 2,5 кг/га), вектра (0,3 ва 0,5 л/га) ва бордос суюқлигининг (1% ли эритмаси) таъсири бўйича олинган маълумотлар келтирилган. Бунда назоратда …
-
Беҳининг истиқболли "Олмабеҳи" нави
Машрапов Ахлиддин Турсуналиевич
Ушбу мақолада беҳи бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари ва юқори ҳосилли, касалликларга бардошли навлари бўйича маълумотлар берилган. Энг яхши натижа "Олмабеҳи" навида қайд этилиб, ҳосилдорлик 200 центнерни, стандарт навга нисбатан …