Search articles
The search covers author names, article titles, keywords and abstracts — in all three languages.
-
Ғўза далаларидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши гамбит CК, 500 гербицидини қўллашнинг самарадорлиги
Шодманов Махкам, Турсунов Жамшид Хайрулло ўғли
Мақолада Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Гамбит CК, 500 гербицидини қўллашнинг бегона ўтларнинг турларига, ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.
-
Экиш олдидан ишлов беришнинг тупроқни намлик, донни кўмилиши ва кесакларнинг майдаланиш даражасига таъсири
Тўхташев Ботир Бўриевич, Жўраев Фозил Қобул ўғли, Тўрамуродов Ҳусниддин Аслиддин ўғли
Кузги буғдой экишда тупроқда етарлик намлик бўлмаслиги,кесаклар кўчиши, уруғни бир хил чуқурликда кўмилмаслиги ва бошқалар ўз навбатида кузги буғдойни сифатли экиш тадбирларига салбий таъсир кўрсатади.
-
Буғдой далаларидаги бeгона ўтларга қарши зарлантис гербицидини қўллашнинг самарадорлиги
Шодманов Махкам, Кудратов Хойитжон Асат ўғли
Мақолада Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Зарлантис 3,6 с.э.г. гербицидини қўллашнинг бегона ўтларга, буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.
-
Пахтани ғарамда сақлаш жараёнини йигирув жараёни маҳсулотлари сифат кўрсаткичларига таъсири
Абдуназаров Рамазон Азимжон ўғли
Ушбу мақолада Бухоро-6 селекция навли пахтани ғарамламасдан, ҳамда ғарамнинг юқори, ўрта ва пастки қатламларидан лаборатория шароитида ажратиб олинган толадан кичик ўлчамли "Шерли" лаборатория йигирув қурилмасида олинган ип сифат кўрсаткичлари аниқланган.
-
Мойли зиғир экинига зарар келтирувчи асосий касалликлар
Орипов Шерали, Каримова Ситора
Мақолада зиғир экинига зарар келтирадиган касалликлар турлари ва тарқалиши хақида маълумотлар келтирилган.
-
ПАРАЗИТ ЭНТОМОФАГ ТУРЛАРИНИ IN VITRO МУҲИТИДА КЎПАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ
Кимсанбаев Хўжамурад Хамрокулович, Жумаев Расул Ахматович, Анорбаев Азимжон Раимқулович, Жумаева Нозимахон Баходирхоновна
Мақолада паразит энтомофагларни кўпайтиришда инновацион усулларини яратиш бўйича кўп йиллик илмий тадқиқотлар келтирилган. Паразитларни ин витро усулида кўпайтириш мақсадида сунъий тухумларни икки усулда ясаш учун керакли жиҳозлардан фойдаланиш, сунъий тухум …
-
NOCTUIDAE ОИЛАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ҲУДУДИ ФАУНАСИ, ЭКОЛОГИЯСИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАЛИ ПАРАЗИТ ЭНТОМОФАГ ТУРЛАРИ
Жумаева Нозимахон Баходирхоновна, Кимсанбаев Хўжамурад Хамрокулович, Жумаев Расул Ахматович
Мақолада икки йил мобайнида Ўзбекистоннинг жанубий шарқий ҳудудида Noctuidae оиласини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий ишлар ёритилган. Шу билан бир вақтда, уларнинг самарали паразит-энтомофаглари хам ўрганилган. Тошкент, Сирдарё ва Жиззах …
-
КЕМИРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР ВА ТАМАКИ МАЙДОНЛАРИДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ
Талибоев Ойбек Мирзабоевич, Хурсанов Хайрулла Журакулович, Умурзаков Элмурод Умурзакович, Ахмедов Салохиддин Исломович
Мақолада тамаки ўсимлигининг зараркунандалари, хусусан кемирувчи зараркунандалар биоэкологияси, турлари, зарар келтириш даражаси, уларга қарши кураш усуллари атрофлича таҳлил этилган. Ҳашаротлар таъсирида тамаки ҳосилининг 30 % гача нобуд бўлиши, ҳашаротни 1 …
-
ЭКИНЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДА ҲАШАРОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА "ТУЗОҚ ЭКИН" ЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ҲАМДА АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР
Хакимов Альберт Ахмедович, Шамсиддинов Тўлқин Шамсиддинович, Холдоров Шовкат Маннонбой ўғли, Абдумажидова Фазилат Исроил қизи
Тузоқ экин – қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунанда ҳашаротларини атрофдаги асосий мақсадли экиндан ўзига жалб қиладиган ўсимлик ҳисобланади. Қўшимча ёрдамчи экин экишнинг бу усули синтетик пестицидлардан фойдаланмасдан туриб мақсадли асосий экин …
-
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ, ХАЛҚАРО ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР, СТАНДАРТЛАР, МЕЪЁРЛАР ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Алимов Муродкосим Ачилович, Расулова Зулфия, Сулаймонова Нигора Махаматсолиевна
ЖСТга аъзо бўлиши баробарида Ўзбекистон республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, Тупроқ …
-
Taraxacum kok-saghyz rodin турини турли стимуляторлар таъсирида уруғ унувчанлигининг таҳлили
Юлдашева Сохиба Шомурзаевна, б.ф.ф.д (PhD), катта ўқитувчи
-
ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ЕРЛАРНИНГ КОНСОЛИДАЦИЯСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Парпиев Ғофуржон Тохирович, Абдуллаева Махфуза Тулқиновна, Жураев Асрор Рустамович, Абдуллаев Авазжон Хайруллоевич
-
ОҚСОҚОТА ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИ ВА СОҲИЛБЎЙИ МИНТАҚАСИ МОНИТОРИНГИГА ОИД ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАР
Парпиев Ғофиржон Тохирович, Менглиқулов Эркин Эшдавлатович
-
ОМОНЛИҚОВ, С.УТАГАНОВ. Ташхис учун ўсимлик касалликлари, зараркунанда ҳашаротлар ва нематодаларнинг намуналарини йиғиш, сақлаш ва юбориш бўйича кўрсатмалар
А.ХАКИМОВ, Н.ХУСЕНОВА, А.ОМОНЛИ, С.УТАГАНОВ, Хакимов Альберт Ахмедович, Тошкент давлат аграр университети тадқиқотчиси (DSc), доцент, Хусенова Нодира Нутфиллаевна, Омонлиқов Алишер Уразалиевич, Тошкент давлат аграр университети катта ўқитувчиси, Утаганов Самад Бобомурод ўғли
Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари диагностикаси ва турлар идентификациясида олинган намунанинг сифати ҳамда намуна олган шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар катта аҳамият касб этади. Ушбу мақолада ташхис учун ўсимлик касалликлари, зараркунанда …
-
Биолабораторияда кўпайтирилаётган трихограмма авлодларининг миқдорини аниқлаш
Ф.ДАВЛАТОВА, М.АРСЛАНОВ
Ушбу мақолада дон куяси тухумини зарарлаш ва ғўза тунлами ва бошқа тур зараркунанда ҳашаротлар тухумига қарши кураш учун тарқатишда меъёрини аниқлаш бўйича тажриба ишлари олиб борилган бўлиб, бунда асосан 5 …
-
Фарғона водийсида шафтолининг аскомицет замбуруғлар қўзғатадиган касалликлари
Каримов Отабек Камалдинович, Турдиева Дилфуза Тиркашбоевна, Ҳасанов Ботир Ачилович
Фарғона водийсининг айрим минтақаларида ўтказилган кузатувларда шафтоли касалликларининг тарқалиши ва ривожланиши ўрганилган ва шафтоли дарахтларида барг бужмайиши энг кўп учраши аниқланган. Касаллик белгилари эрта баҳорда намоён бўлиб, ёзда ҳарорат кўтарилиши …
-
Қорақалпоғистон шароитида помидорнинг асосий замбуруғли касалликлари
Даулетмуратова Гульзада Сатбай қизи, Нуралиев Хамра Хайдаралиевич
Ушбу мақолада Қароқолпоғистон республикаси шароитида помидорнинг асосий касалликлари, ўсимлик аъзолари бўйича тарқалиши, зарари хамда касаллик қўзғатувчи замбуруғлар тур таркиби хақида маълумотлар келтирилган. Олинган маълумотлардан помидорни замбуруғли касалликлардан илмий асосда химоя …
-
Очиқ майдонда экилган помидорнинг фузариоз касаллигига қарши курашда фунгицидларнинг самарадорлиги
Ортиков Тулкин Кучкарович, Эгамқулов Шерзод Нишонович
Мақолада помидорнинг фузариоз билан касалланишига фунгицидлар – фундазол (1 ва 2,5 кг/га), вектра (0,3 ва 0,5 л/га) ва бордос суюқлигининг (1% ли эритмаси) таъсири бўйича олинган маълумотлар келтирилган. Бунда назоратда …
-
Rhizoctonia solani замбуруғига азотли минерал ўғитларнинг таъсири
Аллаяров Абдурахман Назаралиевич, Райимбаева Нилуфар Тухтабаевна, Кучкоров Шухрат Хасан ўғли
Ушбу мақолада карамдош сабзавот экинларида учрайдиган қорасон касалликларига қарши минерал ўғитларни таъсири бўйича тажрибалар 20-25°C бўлган иссиқхона шароитида тўрт қайтариқда ўтказилиб, бунинг учун битта тувакдаги тупроққа СаСо3 – 2 г/кг, …
-
Ўсимликларни қурғоқчиликка чидамлилигини оширишнинг амалий аспектлари
Сагдиев Мирқосим Тохирович, Алимова Раъно Аббасовна
Ушбу мақолада ўсишни бошқарувчи бирикмаларни ташқи ноқулай омилларга таъсири кўрсатиб берилган. Қишлоқ хўжалиги экинларининг қурғоқчиликка ва совуққа чидамлилигини оширадиган препаратларни самараси ҳақида маълумотлар асослаб берилган.