УЎТ: 332.32:332.33:63 192-maqola

ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ЕРЛАРНИНГ КОНСОЛИДАЦИЯСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Парпиев Ғофуржон Тохирович
Абдуллаева Махфуза Тулқиновна
Жураев Асрор Рустамович
Абдуллаев Авазжон Хайруллоевич

Abstract

Мақолада қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан ерларда консолидация масалалари Европа мамлакатлари тажрибалари асосида қисқача шарҳланган. Бунда Европанинг айрим мамлакатлари тажрибалари мисолида давлат ва хусусий сектор иштирокидаги Миллий лойиҳалар асосида ўзининг жойлашуви кўра ўта зич бўлган, майда контурлардан таркиб топган муаммоли ҳудудлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ер майдонларини бирлаштириш, яхлитлаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажумасини ишлаб чиқиш ижобий самаралар бераётганлиги далилланган. Мақола муаллифлари томонидан Ўзбекистон шароитда ҳам қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан ерларда қишлоқ хўжалиги ерларининг мураккаблик тоифасига кўра биринчи навбатда консолидациялаш, хусусан замонавий ер тузиш лойиҳалаш ишларини амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Европа мамлакатлари мутахассис олимлари билан учрашувлар ва семинар тренинг курслар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилган.

Keywords: Европа мамлакатлари, “қаровсиз ерлар” (қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан ерлар), давлат, хусусий сектор, маҳаллий ҳокимият, консолидация, ер тузиш лойиҳалаш ишлари, қишлоқ хўжалиги, самарали фойдаланиш

How to cite

GOSTПарпиев Ғ.Т., Абдуллаева М.Т., Жураев А.Р., Абдуллаев А.Х. ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ЕРЛАРНИНГ КОНСОЛИДАЦИЯСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР // Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini. – 2023. – №6 (96). – URL: https://agrokarantin.uz/articles/3161/.
APAПарпиев Ғ.Т., Абдуллаева М.Т., Жураев А.Р., Абдуллаев А.Х. (2023). ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ЕРЛАРНИНГ КОНСОЛИДАЦИЯСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР. Agrochemical Protection and Plant Quarantine, 96(6). https://agrokarantin.uz/articles/3161/
“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 №6 [96], 2023 Published: 07.04.2026