ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРИШКОР ТУМАНИ ДЕГРАДАцИЯГА УЧРАГАН ЯЙЛОВЛАРИ ҲОЛАТИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Annotatsiya
Яйловларнинг деградацияга учраши бугунги кунда кўплаб қурғоқчил ва ярим қурғоқчил ҳудудларда муҳим экологик ва иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Яйловларнинг ҳаддан ташқари фойдаланилиши, иқлим ўзгариши, тупроқ эрозияси ва нотўғри бошқарув натижасида табиий озуқа базаси кескин камайиб бормоқда. Мазкур тадқиқотда деградацияга учраган яйловларни тиклашда бирламчи уруғчилик маданий яйловларини ташкил этишнинг аҳамияти ўрганилди. Тадқиқот жараёнида қурғоқчил ҳудудларга мос келадиган кўп йиллик бошоқли ва дуккакли ем-хашак ўсимликлари танлаб олинди ҳамда уруғ етиштириш технологиялари ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш орқали яйловларнинг маҳсулдорлигини 2–3 баробар ошириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва биологик хилма-хилликни тиклаш мумкин. Олинган натижалар деградацияга учраган яйловларни барқарор бошқариш ва тиклаш учун муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилади.