СИДЕРАЦИЯ УЧУН ЭКИЛГАН КЎК НЎХАТНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИ
Abstract
Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини сидерат экинлари ёрдамида бошқаришда, нафақат сидерат экинининг тури, экиш меъёри ва муддати, балки сидерат экинларини ерга ҳайдаб ташлаш чуқурлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сидерат экини 8-10 см чуқурликка ҳайдаб ташланганда кузги буғдой ҳосилдорлиги 36,5 ц/га ни, 18-20 см да 38,0 ц/га ни ва ниҳоят 22-25 см да 42,9 ц/га ни ташкил этади. Сидерат экинларни илдиз ва анғиз қолдиқлари, улар таркибидаги озиқа моддалар тупроқ унумдорлигини оширибгина қолмасдан, унинг агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хусусиятларини ижобий томонга ўзгартириши аниқланган. Сидерат экини сифатида кўк нўхатни экиш, ўстириш ҳамда кузги буғдойни экишдан олдин ерга ҳайдаб ташлаш орқали кузги буғдойнинг ҳосилдорлигини ошириш, яшил массаси тупроққа чириб парчаланиши натижасида тупроқда гумус миқдорининг ошганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Keywords: Сидерат, кўк нўхат, биомасса, яшил ўғит, гумус, ўтмишдош, сомон