САБЗАВОТЧИЛИК ФАНИДАН «ҚОВОҚ ЎСИМЛИГИ» МАВЗУСИНИ ЎТИШДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Abstract
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги Олий ва ўрта Махсус таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежларида ўтиладиган ҳар бир соат назарий ва амалий машғулотларнинг давр талабига асосан янги педагогик технологиялар талаблари асосида ўтилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Касб-ҳунар мактабларида, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида, ўрта махсус билим юртларида ўтиладиган сабзавотчилик фанидан ўтиладиган қовоқдошлар оиласига мансуб “Қовоқ ўсимлиги” мавзусини ўтишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш давр талаби ҳисобланади. Қовоқ ўсимлиги ҳақидаги барча маълумотларни ўқувчи талабаларнинг ёш хусусиятлари ва билим даражасини ҳисобга олган ҳолда кетма-кетлик, изчиллик ва илмийлик принципларига амал қилган ҳолда ўқувчи талабаларга қизиқарли қилиб етказишга “Кластер” методи ёрдам беради.
Keywords: Қовоқдошлар оиласи, қовоқ ўсимлиги, идишқовоқ, носқовоқ, чилимқовоқ, қозонқовоқ, педагогик технологиялар, кластер методи