ЎСИМЛИКШУНОСЛИК ФАНИДАН “МАХСАР ЎСИМЛИГИ” МАВЗУСИНИ ЎТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Abstract
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги Олий ва Ўрта махсус таълим муассасаларида ўтиладиган ҳар бир соат назарий ва амалий машғулотларнинг давр талабига асосан янги педагогик технологиялардан фойдаланиб ўтилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Касб-ҳунар мактабларида, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида, ўрта махсус билим юртларида ўтиладиган ўсимликшунослик фанидан мойли экинларнинг вакили бўлган махсар ўсимлигини ўтишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш давр талаби ҳисобланади. Махсар ўсимлиги ҳақидаги барча маълумотларни ўқувчи талабанинг ёш хусусиятлари ва билим даражаларини ҳисобга олган ҳолда, кетма-кетлик, изчиллик ва илмийлик принципларига риоя қилган ҳолда тингловчиларга қизиқарли қилиб етказишга “Кластер” методи ёрдам беради.
Keywords: Махсар ўсимлиги, мойли экинлар, педагогик технология, кластер методи