ЎЗБЕКИСТОН ЖАНУБИДА ИНДАУ (ERUCA SATIVA MILL.) НАВ НАМУНАЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Abstract
Мақолада таркибининг қимматлиги ва дориворлиги билан ажралиб турувчи сабзавот экини индауни Ўзбекистон шароитига интродукция қилиш, истиқболли навларини ажратиш, унинг баҳорги ва кузги муддатларда мақбул экиш муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Тадқиқот йилларида баҳорги экиш муддатида энг юқори умумий ҳосилдорлик Виктория, Сицилия, Рококо, Корсика, Акропол, Римские каникулы нав намуналарида кузатилди ва у 2,6-3,1 кг/м2 ни ташкил этди. Тадқиқотлар индау экинини Ўзбекистон шароитида кузги муддатда етиштириб юқори ҳосил олиш мумкинлигини кўрсатди. Энг истиқболли навлар сифатида Виктория, Сицилия, Акропол, Римские каникулы, Аромат нав намуналари ажратилди. Шундай қилиб, 2018-2020 йиллар давомида энг маҳсулдор нав намуналари Виктория, Акропол, Римские каникулы, Аромат бўлиб, уларда ҳосилдорлик 5,6-6,7 кг/м2 ни ташкил этди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, индауни баҳорда 1 мартда ва кузда 10 сентябрда экилганда юқори ҳосил олишни таъминлайди.
Keywords: индау, нав намуналари, интродукция, экиш муддати, барг эни, барг бўйи, битта ўсимликдаги барг сони, кўк масса ҳосилдорлиги