КУЗГИ БУҒДОЙДАН СЎНГ ЭКИЛГАН МОШДА ҚЎЛЛАНИЛГАН МИНЕРАЛ ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ҚУРУҚ МАССА ТЎПЛАШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИККА ТАЪСИРИ
Abstract
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдойда минерал ўғитлар N180Р120К90 кг/га қўлланилган асосда мошнинг барг+поя ва дуккакларнинг энг юқори қуруқ модда миқдорлари мошда минерал ўғитлар N60Р80К60 кг/га (54,6 г/ўсимлик) ва N30Р80К60 кг/га (51,4 г/ўсимлик) қўлланилган вариантларда кузатилиб, ушбу вариантлар орасидаги фарқ математик жихатдан тасдиқланган. Кузги буғдойда минерал ўғитлар N240Р160К120 кг/га меъёрда қўлланилган асосда ҳам такрорий мошда N60Р80К60 кг/га ва N30Р80К60 кг/га меъёрларда қўлланилганда бир ўсимлик қуруқ массаси мутаносиб равишда 94,3 ва 93,2 г/ўсимликни ташкил этган ва ушбу вариантлар орасидаги фарқ статистик жиҳатдан тасдиқланмади.
Keywords: ўтлоқи аллювиал тупроқ, кузги буғдой, мош, минерал ўғитлар, қуруқ масса