УЎТ: 635.25.+632.51 16-maqola

Кўчатидан экилган пиёз далаларида бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари

К.ШАРИФОВ
Ш.РИЗАЕВ

Abstract

В статье изложены данные о снижении количества однолетних сорных растений до 85,2 – 96,7% и многолетних – до 67,7-78,6%, получении товарных урожаев лука в размере 73,6 – 74,4 т/га при внесении гербицида Селект 120 КЭ, действующим веществам которого является клетодим, в норме 0,5 – 1,0 л/га в фазе 3-4 настоящих листьев лука и зяблевой вспашки на глубину 30-35 см. Annotation. The article presents data on the reduction in the number of annual weeds to 85.2 - 96.7% and perennial weeds - to 67.7-78.6%, obtaining commercial onion crops in the amount of 73.6 - 74.4 t/ha when applying herbicide Select 120 KE, the active ingredient of which is cellodim, at a rate of 0.5 - 1.0 l / ha in the phase of 3-4 true onion leaves and autumn plowing to a depth of 30-35 sm. Республикамизда кейинги йилларда пиёз кўчатидан кенг майдонларда экиб етиштирилмоқда. Бу усулда гектар ҳисобида кетадиган уруғ сарфи 3-4 марта камайиб, ўтоқ ва ягана қилишга маблағ ва иш кучи кам сарфланиб, 2-3 марта кам суғоришлар ҳисобига сув тежалиб, тўлиқ кўчат олиш им­ конияти яратилади [3]. Шунинг билан бирга, пиёз кўчатининг апрелда ерга ўтқазилиши(бегона ўтларни униб чиқиши учун қулай шароит яратилиши натижасида) баҳорги бегона ўтлар билан кучли зарарланишига ҳам олиб келади. Бунда оддий шароитда ерга ишлов бериш чуқурлиги ва усулларини қай даражада ўтказилиши муҳим ҳисобланади [4]. Илмий тадқиқотларимиз Тойлоқ тумани ўтлоқ- бўз тупроқларида 2017-2020 йилларда пиёз кўчатидан парва­ ришлашда бегона ўтларга қарши тупроққа ишлов бериш усул­ лари ва турли гербицид меъёрларини таъсирини ўрганишга қаратилиб, дала тажрибалари 10 та вариант, 3 такрорликда умумқабул қилинган услубларда ўтказилди [1,2.]. Дала тажрибаларимизда кўчатидан пиёз етиштиришда бегона ўтларга қарши агротехник ва кимёвий тадбирларни самарадорлигини аниқлаш мақсадида шудгорлашдан олдин (2017 й) ўрганилганда ўртача 1 м2да: бир йиллик, бир пал­ лалилар: шамак, мастак -5-9; қуён арпа 1-9; ялтирбош -3-6; ёввойи сули, оқ итқуноқ 3-8 дона, икки паллалилар: олабута -6-10; ёввойи гултожихўроз, бурган-2-5; оқ шўра-5-8; оддий қўйтикан -1-6 ва бошқалар 2-5 донани ташкил этган бўлса, кўп йиллик бир паллалилар ажриқ ва буғдойиқ 1-3 дона, икки паллалилар: отқулоқ-1-3 дона ва қўйпечак -1-5 донадан мавжудлиги ҳисобга олинди. Тадқиқотларимизда 2019 йилда шудгорлашдан олдин бегона ўтлар сони аниқланганда, ер кузда шудгорланмай, экиш олди тупроқ юза 18-22 см чизел­ ланиб пиёз кўчати экилган вариантларда, бир йиллик бегона ўтлар дастлабки (2017 й) кўрсаткичларга нисбатан 10-24 (54-81) донага, кўп йилликлар 2-4 (9-13) донага кўпайганлиги қайд этилди. Маълумотларга кўра, асосий ишлов шудгорлаш 30-35 см ўтказилган вариантларда бегона ўтларни ўсиши, ривожла­ ниши ва уруғларнинг чуқур қатламга тушиб, униб чиқишига салбий таъсир этиши натижасида, кейинги йилларда ушбу вариантларда бегона ўтлар миқдори сезиларли камайган­ лиги аниқланди. Масалан, тажриба майдонида гербицидлар қўллашдан олдин, тупроққа юза чизеллаш 18-22 см ишлов берилганда бир йиллик бир ва икки паллали бегона ўтлар жами 1 м2да ўртача 62,2-78,0 дона, кўп йилликлар 8,6-11,7 дона мавжудлиги аниқланиб, бу кўрсаткичлар шудгорлаш 30- 35 см ишлов берилган вариантларда, бир йилликлар тегиш­ лича, 22,4-30,1; кўп йилликлар 6,6-7,9 донага кам бўлганлиги ҳисобга олинди. Дала тажрибаларимизда пиёз кўчатидан экилган майдон­ ларда гербицидлар қўлланилгандан 30 кун ўтгач самарадор­ лиги ўрганилганда (1-жадвал), ўртача уч йилда (2018-2020 йй) тупроққа юза (чизеллаш 18-22 см) ишлов берилган, гербицид­ сиз назорат вариантда бир йиллик, бир паллалилар: шамак, қуён арпа, ялтирбош, мастак, ёввойи сули, оқ итқўноқ -4,3- 10,8 дона/м2, икки паллалилар: оқ итқўноқ, олабута, ёввойи гултожихўроз, оқшўра, оддий қўйтикан, бурган 3,0-10,6 дона/ м2, кўп йилликлар ажриқ, буғдойиқ 1,6-3,3; қўйпечак, отқулоқ 2,6-4,0 дона/м2 ни ташкил этган бўлса, таркиби оксифлуорфен Гоал 2 Е. эм.к. гербициди 0,5-1,0 л/га меъёрлари бир йиллик, бир паллалиларни мос равишда 26,7-33,2; 28,9-36,9%, икки паллалиларни 83,2-87,4; 86,5-89,5% нобуд қилиб, кўп йиллик икки паллали отқулоқ, қўйпечакга самарадорлиги кам бўлиб (39,7-44,3; 43,8-45,5%), бир паллали ажриқ, буғдойиққа таъ­ сир этмаганлиги қайд этилди. Тупроққа юза (чизеллаш 18-22 см) ва чуқур (шудгорлаш 30-35 см) ишлов берилиб, таркиби клетодим бўлган Селект 120 КЭ гербицидини 0,5-1,0 л/га меъёрлари бир ва кўп йиллик, бир паллали бегона ўтларга самарадорлиги жуда юқори бўлганлиги қайд этилди. Масалан, тупроққа юза ишлов берилиб, Селект 120 КЭ 0,5-1,0 л/га қўлланилган вариант­ ларда шамак, қуён арпа, ялтирбош, мастак, ёввойи сули ва оқ итқўноқни мос равишда, 81,3-88,5; 84,6-90,9 % га, пиёз далаларида катта зарар келтирувчи кўп йиллик, илдизпояли ажриқ ва буғдойиқни 65,3-73,9 ва 66,7-77,1 % камайтириб, ушбу бегона ўтларга таркиби оксифлуорфен бўлган Гоал 2Е гербицидига нисбатан самарадорлиги юқори бўлди. Шунингдек, Селект 120 КЭ гербициди бир йиллик икки пал­ лали бегона ўтларга таъсири камроқ кузатилиб, мос равишда, олабута, ёввойи гултожихўроз, оқшўра, оддий қўйтикан ва бур­ ганни 43,1-49,5; 45,3-52,3 % га камайтирганлиги аниқланиб, кўп йиллик икки паллалиларга қўйпечак ва отқулоққа таъсир этмаганлиги қайд этилди. Тупроққа асосий ишлов бериш шудгорлаш 30-35 см, на­ зорат, гербицидсиз вариантда гербицидлар қўллашдан 30 кун ўтгач бегона ўтлар сони аниқланганда (1-жадвал), бир йилликлар ўртача 1м2да жами 30,1 донани, кўп йилликлар 7,9 донани ташкил этиб, тупроққа юза (чизеллаш 18-22 см) ишлов берилган, гербицидсиз назорат вариантга нисбатан мос равишда 47,7-3,6 донага кам бўлганлиги аниқланди.

Аннотация

How to cite

GOSTК.ШАРИФОВ, Ш.РИЗАЕВ Кўчатидан экилган пиёз далаларида бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари // Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini. – 2023. – №2 (89). – URL: https://agrokarantin.uz/articles/2824/.
APAК.ШАРИФОВ, Ш.РИЗАЕВ (2023). Кўчатидан экилган пиёз далаларида бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари. Agrochemical Protection and Plant Quarantine, 89(2). https://agrokarantin.uz/articles/2824/
“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 №2 [89], 2023 Published: 20.10.2025