Куялар ва терихўрларга қарши ўз вақтида курашиш
Аннотация
куялар ва терихўрларнинг зарари, уларга қарши кураш ва профилактик чора- тадбирлар юзасидан тавсиялар берилган. Калит сўзлар: зараркунанда, куялар, терихўрлар, жун маҳсулоти, гўшт маҳсулоти, хом-ашё, кўн-мўйна , қуёш нури, шамоллатиш. БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини ривожланти- риш масалалари бўйича шуғулланувчи халқаро ташкилоти берган (ФАО) маълумотларга қараганда омбор зараркунан- далари бутун дунёда сақланадиган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 5-10 фоизини, айрим тропик мамлакат- ларда эса йиғиб олиниб сақлашга қўйилган ҳосилнинг 50 ва ундан ортиқроқ фоизини нобуд қилиб юборар эканлар. Омбор зараркунандалари орасида куялар ва терихўрларни инсонларга, халқ хўжалигига келтирадиган зарари жуда катта- дир. Ва бу миқдор ва сифат зарарини ўлчаш қийин. Маълу- мотларга қараганда 1930 йилдаларда АҚШ, Янги Зеландия ва Араб мамлакатларида тери маҳсулотларининг зарарланиши йилига 500 минг фунт стерлингни, 1965 йилда фақат АҚШ да текстил саноатида терихўр ва куялардан кўрилган зарар 50