УЎТ: 635.934. 19-maqola

МАНЗАРАЛИ ВА ЎРМОН ДАРАХТЛАРИДА

З.НАФАСОВ
Н.АЛЛАЯРОВ
М.МЎМИНОВ

Abstract

This article presents the species composition and levels of occurrence of pests found on ornamental and forest trees.

Keywords: decorative, forest, tree, pest, gardening, harm, species, bioecological features. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185 сонли “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республи- каси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 84-сон қароридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2021–2022 йилларда республика ҳудудларида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 3173 гектар заҳирадаги ерларда, ўрмон фондининг жами 1327 гектар тоғолди ва адир ерларида ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турлари экилиши режалаштирилган. Бу борада зараркунанда ва касалликларга бардошли, тупроқ иқлим шароитига мос ман- зарали дарахт турларини кўпайтириш ва зараркунандалар кўпайишини олдини олишнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кенгай- тириш муҳим аҳамият касб этади. Зараркунандаларнинг тарқалиши, зарари, тури, биоэкологик хусусиятлари ва уларга қарши экологик хавфсиз ҳимоя қилишнинг янги агротехнологияларини яратиш муҳимдир. Республикамиз миқёсида кўкаламзор-лаштириш ишлари жадал суръатлар- да амалга оширилмоқда. Ўзбекистон шароитида сўрувчи зараркунандалар 30 % ни ва бошқа турлар (баргхўрлар, уруғхўр, мўйловдорлар, пўстлоқхўр, лубхўрлар, илдиз кемирувчи тунламлар, бузоқбош, қуйруқли бузоқбошлар) каби зараркунандалари эса 70 % ни ташкил эти- ши аниқланиб, уларга қарши кураш чоралар тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлиги асослаб берилди. Ушбу за- раркунандалар зарари оқибатида йилларга боғлиқ ҳолда 70%, баъзи йиллари эса 80 % манзарали дарахтлар нобуд бўлганлиги кузатилган. Шаҳарларда манзарали дарахт – буталар ҳавони заҳарли газлардан ва чангдан тозалаб муҳим санитар-гигиеник функцияларни бажаради. Кўпгина дарахт турлари ҳавога учув- чи моддалар – фитонцидларни ажратади, улар ўз навбатида ҳаводаги зарарли ва касаллик келтирувчи бактерияларга қирон келтиради. Кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланиладиган дарахт ва буталарга сохта каштан, чинор, эман, сафора, терак, шамшод, павлония, багрянник, бундук, мажнунтол, катальпа ва бошқалар киради. Манзарали дарахтларни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва ўрмон хўжаликлари учун қулай, арзон ва самарали, атроф-муҳит ва иссиққонли ҳайвонлар учун безарар бўлган янги агротехноло- гияси яратиш жуда муҳимдир. 2018-2021 йиллар мобайнида олиб борган тадқиқот- ларимиз натижасига кўра республикамиз ҳудудидаги ман- зарали дарахтларда қуйидаги зараркунандалар учраши маълум бўлди (1-жадвал.). 1-жадвал. Манзарали ва ўрмон дарахтларига зарар келтирувчи зараркунандаларнинг турлари ва учраш даражаси № Зараркунандаларнинг номи Учраш даражаси Ўзбекча Лотинча Сўрувчи ҳашаротлар 1. Арча унсимон қурти Planococcus vovae Nass. +++ 2. Виргин арча шираси Juniperus virginiana L. +++ 3. Катта шафтоли тана шираси Pterochloroides persicae Chol. ++ 4. Қарағай шираси Сinara pini L. +++ 5. Ғарб туяси қалқондори Parthenolecanium fletcheri Cock. ++ 6. Вергулсимон қалқондор Lepidosaphes uimi L. ++ 7. Комсток қурти Pseudococcus comstocki Kuw. +++ 8. Сариқ хермес Sacchiphantes abietis L. ++ 9. Акация сохта қалқондори Parthenolecanium corni Bouche. +++ 10. Калифорния қалқондори Quadraspidiotus perniciosus Comst.). +++

How to cite

GOSTЗ.НАФАСОВ, Н.АЛЛАЯРОВ, М.МЎМИНОВ МАНЗАРАЛИ ВА ЎРМОН ДАРАХТЛАРИДА // Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini. – 2021. – №101 (79). – URL: https://agrokarantin.uz/articles/1991/.
APAЗ.НАФАСОВ, Н.АЛЛАЯРОВ, М.МЎМИНОВ (2021). МАНЗАРАЛИ ВА ЎРМОН ДАРАХТЛАРИДА. Agrochemical Protection and Plant Quarantine, 79(101). https://agrokarantin.uz/articles/1991/
“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 Maxsus son 1 [79], 2021 Published: 07.04.2026