ШАҲАР ҲУДУДЛАРИДА ЕР МОНИТОРИНГИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Abstract
Ер юзининг атиги 3 фоизини шаҳарлар эгаллайди. Бу кўрсаткич жами 200 минг кв.км. майдонни эгаллайди. Айтиш жоизки, мазкур кичик ҳудудда яшайдиган аҳолининг эҳтиёжлари хусусан озиқ-овқат маҳсулотлари, ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар, транспорт инфратузилмаси ва техноген ўзгаришлар юз беради. Ушбу мақолада шаҳар ҳудудларида ер мониторинги функциялари ва вазифаларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этишда усули-ахборотларни тўплаш, тизимлаштириш ва сақлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда унинг истеъмолчиларини ахборот билан таъминлаш имконини берувчи ўзаро боғлиқ функционал-технологик ишлар таҳлили назарда тутилган. Бундан ташқари мақолада, шаҳарларда ер мониторингини тизимли ишлаш технологияси, шаҳар ерларини мониторинг қилишда ГАТ таъминотининг схемаси, шаҳар ерлари мониторингини ўтказишда шаҳар шароитлари учун ер сифатининг энг муҳим кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Keywords: ер мониторинги, шаҳар ерлари, шаҳар ерлари мониторинги, ГАТ, маълумотлар базаси, картографик маълумотлар, масофадан зондлаш