Колорадо қўнғизини фенологиясини ишлаб чиқиш чоралари
Аннотация
Мақолада Колорадо қўнғизининг ривожланиш даври, муддатлари ва фойдали ҳаво ҳарорати башоратлари баён этилган. Калит сўзлари: қўнғиз, ҳаво ҳарорат, қурт, хашарот, тупроқ, тухум. Колорадо қўнғизи баргхўр ҳашорат бўлиб, унинг қуртлари ва қўнғизи итузумсимонлар оиласига кирувчи кўпчилик ўсимликлар билан озиқланади. Картошка ўсимлиги колора- до қўнғизининг энг севимли озиқаси ҳисобланади. Бундан ташқари колорадо қўнғизи бақлажон, булғор қалампири, по- мидор, тамакининг баъзи турлари (мохорка) каби маданий ўсимликларнинг ҳам кушандасидир. Текширишлардан маълум бўлишича, картошка ўсимлиги бор майдонда помидор ва булғор қалампири ўстирилганда, қўнғиз ва унинг қуртлари бу ўсимликлар билан озиқланмас экан. Зараркунанда картошка ўсимлигини йиғиштириб олинганда шундай хулоса чиқариш мумкинки, итузумгулли- лар оиласига кирувчи ҳамма ўсимлик ҳам колорадо қўнғизи билан бир хилда зарарланмайди, зарарланиш мезони ҳар хил бўлади. Тиканли итузум, ширин-аччиқ итузум каби ўсимликларда колорадо қўнғизи яхши ривожланади ва янги авлод беради. Маълумки, қўнғизлар эрта баҳорда куннинг қуруқ ва иссиқ пайтида 40 метрдан 500 метргача баъзан эса шамол йўналишига тушиб қолганда ундан ҳам кўпроқ масофага учиб ўтиши мумкин. Колорадо қўнғизининг янги майдонларига тарқалишини олдини олиш учун экин майдонларида ёз мобайнида уч марта ёппасига текшириш ўтказиш керак. Бу текширишлар қуйидаги муддатларда ўтказилиши талаб этилади: 1. Картошка ниҳоллари ёппасига униб чиққанда. 2. Биринчи текширишдан 20 кун ўтгач. 3.Биринчи авлод қўнғизи тупроқдан ёппасига чиқаётган