УЎТ: 632.6 7-maqola

Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta busck.) хавфли зараркунанда

Усманов Мансур Рустамжанович
Уринов Одил Нумонжанович
Холмуродов Нуриддин Худойбердиевич
Миржахпаров Миракбар Миршохид ўғли
Тошкент давлат аграр университети магистрантлари.

Аннотация

Ушбу мақолада Республикамизда интенсив мевали боғлардаги дарахтларга жиддий зарар келти- радиган зараркунанда - Шарқ мева қурти тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta Busck.) нинг Ўзбекистонда уруғли ва данакли мевали боғлардаги ҳамда бошқа ҳудудларда тарқалиши, зарари, морфологияси, ҳаёт кечириши ҳамда уларга қарши кураш жуда муҳимдир

Abstract

In this article is written that, last years caterpillars bring serious damage to the intensive fruit gardens in our republic.Nowadays, in Uzbekistan spreading, damages, morphology and fighting with eastern caterpillars in intensive fruit gardens are recommended. Маълумки, боғдорчилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. Маданий ўсимликлар орасида мевали боғ дарахтлари турли заракунан- далар билан энг кўп шикастланади. унга асосий сабаб, улар- нинг узоқ вегетация даври ҳамда дарахт танасининг нисбатан йириклигидир. Бу ерда озиқланиш жиҳатидан турли гуруҳ бўғимоёқли жониворларнинг намуналарини учратиш мумкин. Умуман, Ўзбекистон шароитида мевали дарахтларда 300 дан ортиқ бўғимоёқли жониворлар озиқланади. Ўзбекистоннинг иқлим шароити кескин континентал ҳисобланиб, ёзнинг жази- рама иссиғи қишнинг нисбатан совуқ кунлари билан алмаши- ниши сабабли, айрим тропик иқлимга мослашган турлар яшай олмайди. Кўпчилик зараркунандалар барча мевали дарахт турларига шикаст етказса, айримлари ихтисослашгандир. Одатда, агробиоценозда заракунандаларнинг бирини аҳамияти кучайиб, иккинчисиники пасайиб бориши мумкин. Бунинг сабабларидан бири табиий-иқлим шароитларида бўлаётган ўзгаришлар, иккинчидан эса агробиоценозда инсон таъсирида намоён бўлаётган ўзгаришлардир. Бу ўзгаришлар ўз вақтида ўрганилиб, боғларни ҳимоя қилишга бағишланган кураш тактикасида ўз ифодасини топиши талаб этилади. Бундан ташқари, кураш усуллари ва воситалари такомилла- шиб бормоқдаки, буларни ўз вақтида ўрганиб, жорий этиш биологик, хўжалик, иқтисодий ва ижтимоий самарага сабабчи бўлиши мумкин ( Х.Шукуров ва б., 2015). Республикамизда интенсив мевали боғларга кейинги йилларда Шарқ мева қурти жиддий зарар келтирмоқда. Ушбу зараркунанда дунёни бир – қанча давлатларида, шу жумла- дан Жанубий Европа, Япония, Жанубий Хитой, Корея, АҚШ, Канада, Виктория, Янги Жанубий Уэльсда ҳам кенг тарқалган. Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, жами ушбу вилоятларнинг 38 та туманида тарқалган. Ушбу зараркунандани Фарғона водийсининг барча ҳудудларида учратиш мумкин. Масалан, Боғдод туманидаги айрим мевали боғларда ушбу зараркунанда шафтоли да- рахтларини 65 – 70% гача зарарланганлиги таъкидланган (Ш. Хўжаев, 2014). Шарқ мева қурти олма ва беҳи меваларига худди олма қурти каби зарар етказади. Шарқ мева қурти данакли мева- лардан шафтоли, олхўри, ўрикка ҳам анча зарар етказади. Шафтолининг ниҳол новдалари зарарланиб, вақт ўтиши билан қуриб қолади. Шарқ мева қуртининг капалаги қанотларини ёзганда узун- лиги 1,0-1,5 см келади, қўнғир тусли бўлиб кўкраги қорнидан қорамтирроқ мўйловларида ноаниқ равшан халқачалар бор. Тухуми тахминан 0,7 мм; юмалоқ ёки овал шаклда, юқори томони буришган. Қуртининг катталиги 12 мм гача боради, ривожланиб бўлишига яқин оч тусга киради, ёшлигида оқ бўлади; қуртнинг бошчаси қўнғир тусли, танасининг биринчи ва сўнгги сегментларида жуда ҳам хитинлашган кўндаланг қорамтир қалқонлари бор. Ғумбаги жигар ранг, сўнгги сегментининг юзасида қиллари бор, бу қиллар сўгалчалар устида турмайди, ғумбакнинг охирида 10-18 та катта-кичик тиканлар ва анал тешигининг ёнида иккита тиканча, шу тешикнинг олдида бир неча тиканча бор. Ғумбакнинг орқа томонида майда тиканлари бўлади. Шарқ мева қурти пўстлоқ тангачаларининг остида ва дарахтлар тагидаги ўсимлик қолдиқларининг орасида озиқланишни тамомлаб, пиллага айланган қуртлик стадияси- да қишлайди. Эрта кўкламда қуртлар ғумбакка айланади ва шафтоли гуллаган даврда ғумбаклардан капалаклар пайдо бўлади, улар тунда фаолроқ бўлади. Капалаклар баргларга ва қисман барг ёнликларига, тугунча ва меваларга биттадан тухум қўйиб кетади. Урғочи капала- клар умри давомида 100-200 та тухум қўяди. Жойининг иқлимига ва об-ҳаво шароитига қараб, тухум- лар турли муддатда ривожланади, қулай шароитда капалак қўйган тухумдан уч кунда личинка чиқади, ҳарорат етарли бўлмаса, тухумдан личинка чиқиши уч ҳафтагача чўзилиб кетиши мумкин. Тухумдан чиққан қуртлар мевани, шафтоли новдасини ўйиб, ичига киради. Кўклам-ёзда чиққан қуртларнинг ўсиш даври 6-24 кун, кузда чиққан қуртларнинг ўсиш даври камида 50 кун давом этади

How to cite

GOSTУсманов М.Р., Уринов О.Н., Холмуродов Н.Х., Миржахпаров М.М., Тошкент д.а. Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta busck.) хавфли зараркунанда // Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini. – 2022. – №101 (81). – URL: https://agrokarantin.uz/articles/2133/.
APAУсманов М.Р., Уринов О.Н., Холмуродов Н.Х., Миржахпаров М.М., Тошкент д.а. (2022). Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta busck.) хавфли зараркунанда. Agrochemical Protection and Plant Quarantine, 81(101). https://agrokarantin.uz/articles/2133/
“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 Maxsus son 1 [81], 2022 Published: 07.04.2026