Мевали боғларда учрайдиган зараркунандаларнинг турлари ва тарқалиши
Abstract
Ушбу мақолада мевали боғларда зарар етказаётган асосий зараркунандаларнинг турлари келтирилган. Сўрувчи зараркунандалардан, каналар ва шираларга қарши Вертимек, Ниссоран, Энтолучо, Нуринол препаратлари, кемирувчи зараркунандалардан, олма мевахўри, олхўри мевахўри, шарқ мевахўри, тенгсиз ипак қурти, нок мевахўрига қарши Энтовант, Дватрин препаратларини қўллаш баён этилган. Калит сўзлар: мевали боғлар, сўрувчи зараркунандалар, кемирувчи зараркунандалар, кимёвий препаратлар, кураш чоралари, биологик самарадорлик. МЕВАЛИ БОҒЛАРДА УЧРАЙДИГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ БОҒДОРЧИЛИК СИРЛАРИ УЎТ: 632.7+632.75+632.78+632.76 Мевали боғларда учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркиби, тарқалиш ареали, ривожланиши, зарар келтириш хусусиятларини ўрганиш ва зарарлаш миқдор мезонини аниқлаш давр талабидир. Мевали боғларда за раркунандалар сонини бошқаришда уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини татбиқ этиш эса ҳосилдорликни ошириш, юқори сифатли мева етиштириш кафолатидир. Кейинги йилларда республикамизда боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида интенсив усулда етишти риладиган боғлар яратишда хорижий мамлакатлардан турли хил мева кўчатлари келтирилиб, боғ майдонлари кенгайтирилмоқда. Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, мева ли боғларда 300 дан ортиқ турдаги зарарли организмлар зарар келтириб яшайди [1,2,4]. Мевали боғларида учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркибини ўрганиш учун 2019-2020 йиллар давомида Тошкент вилоятининг боғдорчиликка ихтисослашган ту манларидаги фермер хўжаликларининг мевали боғларда кузатувлар олиб бордик. Кузатувлар ва тўплаган материалларимиз натижа сида Тошкент вилояти ҳудудларида мевали боғларда Acariformes туркумидаги 4 та тур: оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.), боғ ўргимчакканаси (Schizotetranychus pruni Oudemans), қизил дўлана кана си (Amphytetranychus viennensis Zacher.), нок шиш ҳосил қилувчи кана (Eriophyes pyri Pagst.) каби зараркунандалар учраши қайд этилди. Бундан ташқари кемирувчи зарар кунандалардан, олма мевахўри- (Carpocapsa pomonella), шарқ мевахўри – (Grapholitha (Laspeyresia) molesta Busck), ғилофли куя қуртлари-(Coleophora hemerobiola) ва бошқа зараркунандалар учраб мевали боғларда хосилдорликни кескин камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Зараркунандаларга қарши кураш чораларида юқори самара олиш учун уларни уйғунлашган ҳолда қўллаш яхши натижа беради. Уйғунлашган кураш тизими агро техник, биологик ва кимёвий кураш чораларини ўз ичига олади. Боғ зараркунандаларига қарши кураш асосан қуйидаги йўналишларда олиб борилади: Агротехник тадбирлар. Бу дадбир ўсимликларни уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилишнинг бир йўналиши ҳисобланади. Агротехник тадбирлар асосида зарар кунандалар кўпайишининг олдини олиш, баъзан улар миқдорини камайтириш мумкин. Агротехник тадбирларини тўғри амалга ошириш нати жасида зараркунандалар учун ноқулай шароит яратиш, маданий ўсимликларнинг яхши ўсиб- ривожланиши ҳамда энтомофагларнинг кўпайиши учун эса қулай шароит вужудга келтириш мумкин. Агротехника усулининг яна бир афзаллиги шундаки, етиштирилган маҳсулотлар пестицидлар қолдиғидан холи бўлади, далаларда эса фойдали ҳашаротларнинг ривожланиши ва кўпайиши учун имконият яратилади. Бундан ташқари агротехника усулини интегралллашган усул чора-тадбирлари билан биргаликда амалга ошириш ҳам унинг афзалликларидан биридир. Бу усул кўпинча қўшимча сарф-харажат талаб қилмайди. Мевали боғларда агротехник тадбирлар қуйидагича: 1) зараркунандалар таъсирида ва касалланиш оқибатида қуриб қолган шох-шаббаларни кесиш; 2) дарахтларга доимо шакл бериб, бутаб бориш, ёшартириш тадбирларини ўтказиш, касалланиш ва за рарланиш оқибатида тўкилган меваларни териб олиш; 3) боғ қатор ораларини бегона ўтлардан тозалаш; 4) минерал ўғитлар билан озиқлантиришни ўз вақтида амалга ошириш. Юқорида келтирилган кураш тадбирларини амалга оширилганда тупроқдаги ҳашаротларнинг тухуми, ли чинкаси ва вояга етган зотларнинг миқдори камайишига сабаб бўлади. Биологик усул. Биологик усул бу зараркунандалар га қарши табиий кушандаларни ва уларнинг ҳаётий маҳсулотларини қўллаш демакдир. Табиий кушандаларга йиртқич ва паразит ҳашаротлар, каналар, нематодалар, умуртқали ҳашаротхўр ҳайвонлар, қушлар, микроор ганизмлардан: бактериялар, замбуруғлар ва вируслар ҳамда феромон, аттрактант, репелентлар киради. Кимёвий усул. Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш усулини зараркунандалар сони белгиланган миқдор мезонидан ошганда қўллаш талаб этила ди. Кимёвий препаратларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бунда мевали боғларда каналарга қарши Вертимек, 1,8% э.к. (0,4-0,5 л/га), Ниссоран, 10% н.к. (0,3 л/га), шираларга қарши Энтолучо, 20% э.к. (0,15 л/га), Нуринол, 55% э.к. (1 л/га) препаратларини кўрсатилган сарф-меъёрларда қўллаш тавсия этила ди. Бундан ташқари кемирувчи зараркунандалардан, олма мевахўри, олхўри мевахўри, шарқ мевахўри, тенгсиз ипак қурти, нок мевахўрига қарши Энтовант 15% эм.к. (0,35 л/га), Два-трин 10% эм.к. (0,6 л/га) пре паратлари қўлланилганда 82,0-85,0 % гача биологик самарадорлига эришилади.
Keywords: мевали боғлар, сўрувчи зараркунандалар, кемирувчи зараркунандалар, кимёвий препаратлар, кураш чоралари, биологик самарадорлик