Ўсимликлар касалликлари диагностикасининг анъанавий усуллари (шарҳ)
Abstract
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг катта қисми зарарли организмлар, жумладан касалликлар туфайли нобуд бўлади. Мақолада ўсимлик касалликларининг кенг тарқалган турлари (чириш, сўлиш, деформация, шишлар, ёстиқчалар ҳосил бўлиши ва б.), улардаги касаллик симптомлари келтирилган. Ўсимликлардаги инфекция қўзғатувчисининг турини эрта муддатларда аниқлаш касалликларга қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўсимлик касалликларига ташхис қўйишда кўп усуллар қўлланилади. Ушбу мақолада ўсимлик касалликларининг қўзғатувчиларини идентификация қилишда ишлатиладиган анъанавий усуллардан визуал кузатиш, микроскопия, микологик ташхис, биологик ташхис ёки индикатор ўсимликлардан фойдаланиш бўйича адабий маълумотлар шарҳи келтирилган.
Keywords: фитопатология, ўсимлик касалликлари, диагностика, идентификация, микроскопия, нам камера