Дуккакли дон экинлари (нўхат, мош, ловия, соя) орасида учрайдиган бегона ўтлар тур миқдори ва зарарлаш даражасини аниқлаш
Abstract
Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги ва сифатини пасайтиради. Бегона ўтлар билан ўртача ифлосланганда ҳосилдорлик 20-25 % га камаяди, ўта кучли ифлосланганда ҳосил олиш имконияти йўқолади. Аннотация. Сорные растения снижают урожайность сельскохозяйственных культур, ухудшают качество продукции. При средней засоренности посевов урожайность снижается на 20-25%, а при сильной засоренности вообще можно не получить урожая. Abstract. The Weeds reduce the productivity of the agricultural cultures, worsen the quality to product. Under average sowing productivity falls on 20-25%, but under strong in general possible not to get the harvests. Республикамизда такрорий экинларни ривожланти ришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, қайта ишлаш саноатини талабини қондириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги 259-сон қарорига асосан ҳозирги кунда дуккакли дон экинлари 55979, жумладан мош 20638, нўхат 21368, соя 19800 гектар ерга экилмоқда. Дон-дуккакли экин ларда ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини кўтариш ҳамда ушбу маҳсулотларни қайта ишлаб, уларни чет элга экспорт қилиш имкониятлари яратилди. Дон-дуккакли экинларда юқори сифатли ва ҳосилдор маҳсулотлар етиштиришда бегона ўтларга қарши кураш чораларини қўллаш зарурдир. Бунинг учун агротехник тадбир ларни ўз вақти сифатли ўтказиш билан бир қаторда бегона ўтларга қарши химиявий кураш чораларини олиб бориш ҳосилдорликни ошириш учун муҳимдир. Ўзбекистонда дуккакли дон экинлари қанча кўп экилса, етиштириладиган оқсил миқдори шунча кўпаяди, тупроқ унумдорлиги ортади, экологик муаммолар ҳал қилинади. Биологик азотнинг ўзлаштирилиши маълум шароитлардагина фаол ўтади. Дуккакли экинларда яшайдиган бактерияларнинг 11 тури мавжуд. Ризобиум бактерияларининг ривожланиши учун ўзига хос шароит талаб қилинади. Тупроқда ўсимлик учун хос ризобиум бактерияларининг турлари мавжуд бўлса, бактериал ўғит нитрагин ёки ризотор фин ишлатилмаганда ҳам симбиоз рўй бериб, атмосфера азо ти туганак бактериялар томонидан ўзлаштирила бошланади. Тупроқда туганак бактерия бўлмаса, ўсимлик азотни тўпловчи эмас сарфловчи бўлади, натижада хўжалик зарар кўради. Дуккакли дон экинлари илдизида туганак бактериялари тўпланиб, атмосферадаги молекуляр ҳолдаги эркин азотни ўзлаштириб, тупроқда биологик ҳолда 50-100 кг., баъзан 150 кг. атрофида азот қолдиради. Биргина мош бутун вегетация даври мобайнида ўзидан кейин 2,5-4,0 тонна миқдорида ил диз қолдиқларини тупроқда қолдиргач, тупроқдаги қийин эрий диган фосфор бирикмаларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари асосий экиндан бўшаган далаларга та крорий экинлар экилмаганда бегона ўтларга қарши кураш чоралари қўлланмаслиги туфайли бегона ўтлар сони ошиб боришига замин яратилмоқда. Дон-дуккакли экинларда ора сида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашилганда, кейинги йилги асосий экин орасидаги бегона ўтлар сони ҳам кескин камайиши кузатилади. Соя дуккаклилар (Fabaceae L.) оиласига мансуб (Glicina hispida L.) бир йиллик ўтсимон ўсимлик.Нўхат – Cicer aretinum L. бир йиллик ўтсимон ўсимлик.Мош дуккакдошлар (Leguminosae) оиласига мансуб бўлган мошнинг лотинча номи (Рhaseolusaureus Piper) бўлиб, ватани жанубий-ғарбий Осиё ҳисобланади.Оддий ловия (Phaseolus vulgaris Savi) пояси туп ёки чирмашадиган. Соянинг донида 30-52 % оқсил, 18-25 % ёғ, 20 % углевод лар бор. Унинг донидан қандли диабет касалликлари учун парҳез таомлар тайёрланади. Донидан сут, қатиқ, творог, колбаса маҳсулотлари, маргарин, ун, кондитер маҳсулотлари, мой, консервалар тайёрлашда фойдаланилади. Соянинг асо сий оқсили – глицинин яхши ҳазмланади, сувда яхши эрийди, ачиб қатиққа айланади, унинг оқсили алмаштирилмайдиган аминокислоталарга бой. Дунёда ялпи ишлаб чиқарилган ўсимлик мойининг 40 % и сояникига тўғри келади. Нўхат дони таркибида 25-30 % оқсил, 4-7 % ёғ, 47-60 % азотсиз экстрактланадиган моддалар, 2,4-12,8 % целлюлоза, 4,0 % кул, витамин В1 ҳамда маъданли тузлар бўлади. Мош дони таркибида 24-28 фоиз оқсил, 2-4 фоиз мой, 46-50 фоиз крахмал, В гуруҳи витаминлари, лизин, аргинин мавжуд бўлиб, дуккакли дон экинлари орасида оқсил ва витаминларга бой бўлиши, каллориясининг кўплиги билан ажралиб тура ди. Мош дони озуқалик қиймати билан буғдой, ловия, нўхат, кўкнўхат ва жавдар донларидан 1,5-2 баравар, тўйимлилиги билан эса 1,5 баравар устун туради. Мош таркибидаги оқсилнинг ҳазм бўлиши 86 фоизга етади. Бундан ташқари, мош дони таркибида Mg, Ca, S, Na, Fe, Ma, Cu, B, Co, Ni, I каби макро-микроэлементлар бўлиб, фосфор тузларига бой. Ловия Уруғларида 28-30 %, яшилдуккакларида 18 % оқсилсақланади. Унингяшилдуккакларида 2 % қанд, шунинг дек100 гмассасида 22 мг витамин сақланади. Деҳқончиликнинг асосий қонунларидан бири озуқа модда ларни тупроққа қайтариш қонунини четлаб ўтиб бўлмайди. Шундай экан, дуккакли дон экинларининг экин майдонларини кенгайтириш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оши риш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳаводаги эркин азотни дуккакли экинлар илдизлари яшовчи туганак бактери яларни ўзлаштириш механизмига ва салмоғи дуккакли дон ўсимликларининг тури, навлари, табиий иқлим шароити, етиштириш агротехникасига боғлиқлигини қайд этиш лозим. Аммо юқоридаги экинлари орасида бегона ўтлар жуда кўп учраб, экин майдонларини ифлослантиради ва турли хил касаллик ва зараркунандалар ривожланишига асосий манба бўлиб хизмат қилади. Бегона ўтларга қарши кура шишнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, кимёвий кураш чоралари ҳам асосий ўринни эгалламоқда. Чунки такрорий экинларни қисқи вақт ичида ҳосилни йиғиштириб олиб асосий экин экишга тайёргарлик кўриш лозим. Қўл билан ўтоқ қилиш