Донни етиштириш, йиғиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш даврида йўқотишларнинг олдини олишга таъсир қиладиган омиллар
Abstract
Правильная организация условий для качественной обработки, уборки и хранения зерна, исключение потерь зерна создаст основу для увеличения экономики перерабатывающих предприятий. Ключевые слова: удобрение, технологическая, полнота, семя, объект, сорт, физиологический, растительность, режим, почва, климат, стандарт, борона. Донни сифатли етиштириш, йиғиб олиш ва уни сақлаш ша роитини тўғри ташкил қилиш, дон хосилини нобудгарчиликсиз бартараф этиш қайта ишлаш корхоналарининг иқтисодиётини оширишга замин яратади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши шароитлари, доннинг шак лланиши, ҳосил сифатига ва миқдорига катта таъсир кўрсатади. Шуни назарда тутиш лозимки, турли иқлим ва тупроқларга экилган бир навли уруғ турлича ривожланиб, турли ҳосил бериши улар нинг кимёвий таркиби, тузилиши, тўлиқлиги йириклиги ва бошқа технологик сифат кўрсаткичлари ҳар хил бўлади. Дон сифатига ўғитлаш ҳам катта таъсир кўрсатади. Экиладиган уруғ сифати, ўсимликнинг униб чиқиши, ўсиши, ривожланиши, касаллик, зараркунанда ва ноқулай об-ҳаво ша роитларига чидамлилиги ва ҳоказоларга таъсир этади. Республикамиз олимлари Р.Орипов, Н.Халилов, Т.Ходжақулов, Х.Атабаева, Б.Холиқов, Р.Сиддиқов, С.Негматовалар олиб борган илмий ишларида ҳам ўзининг яққол исботини топган. Дон массасининг сифати ва хусусиятларига доннинг нави, шу нингдек экиладиган уруғ сифати ҳам қилувчи объект ҳисобланади. Дон массасининг ғоваклиги айрим ҳолларда сочилувчанлиги навга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Бир ўсимликнинг турли навга хос бўлган донлари сақлаш жа раёнида турли физиологик фаолликни намоён этиши, шунингдек турли нафас олиш жадаллигига эга бўлиши мумкин. Вилоятимизда худудида жойлашган дон ва дуккакли экинлар селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг кўпгина олимлари томонидан тупроқ иқлим, гаремсел ва қурғоқчиликка чи дамли бўлган ўндан ошиқ навлар яратилди. Шу яратилган навлар барча фермер хўжалик далаларида экилиниб улардан мўл хосил олишга эришилмоқда. Фермер далаларида экиш учун нормалар гектарига белгиланган улар млн.дона ёки кг ҳисобида амалга оши рилади. Уруғлик донларни назорат қилиш учун стандартлар асо сида навнинг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, дорилаш, қуритиш ва қоплаш жараёнлари амалга оширилиб фермер далаларининг гектари ҳисобига тақсимлаб, уруғ тарқатиш шахобчалари орқали етказиб берилади. Сара уруғ мўл ҳосил гарови ҳисобланади. Маълумки ҳар бир дон ёки уруғ нави қишлоқ хўжалигида эътибор қилинадиган хусусиятларидан ташқари ҳосилдорлик,