Андижон вилояти иқлими шароитида тут парвонаси табиий кушандаларининг классификацияси
Abstract
Андижон вилояти иқлими шароитида тут парвонаси табиий душманларининг таркибини аниқлаш бўйича олиб борилган тажрибалар натижаларининг таҳлили келтирилди. Ушбу тажрибаларда 4 та туркум ва 4 та оилага мансуб бўлган 8 та йиртқич ҳашарот турлари аниқланди. Улардан Neuroptera, Coleoptera ва Hemiptera туркумлари вакиллари асосан тут парвонасининг қуртлари ва тухумлари билан, Mantodea туркуми вакиллари эса қуртлари ва тухумларидан ташқари яна капалаклари билан ҳам озиқланиши кузатилди. Бунда энг кўп йиртқичлар улуши Coleoptera (42.6%) туркумига, ундан сўнг − Hemiptera (37.8%), кейинчалик − Neuroptera (15.4%) ва энг ками − Mantodea (4.2%) туркумларига мос келиши намоён бўлди. Шу билан бирга 2 та туркум ва 4 та оилага мансуб бўлган 15 та паразит ҳашарот турлари аниқланиб, улардан Encyrtidae оиласи вакиллари тут парвонасининг фақатгина тухумлари билан, Ichneumonidae оиласи вакиллари қуртлари ва ғумбаклари билан, қолганлари эса фақатгина қуртлари билан озиқланиши кузатилди. Бу ҳашаротларнинг энг кўп улуши Braconidae оиласига (42.6%), кейин Ichneumonidae (37.8%), ундан сўнг − Tachinidae (15.4%) ва энг кам улуши Encyrtidae оиласи (4.2%) вакилларига мос келиши намоён бўлди.
Keywords: тут парвонаси, йиртқич энтомофаг, паразит энтомофаг