АМАРАНТ ЎСИМЛИГИНИНГ АСОСИЙ
Abstract
this article presents the results of studies to determine the main types of pests that infest this plant when growing amaranth, and their prevalence in the areas of amaranth growing.
Keywords: Amaranth, its main pest, beet aphid, beet flea, the degree of their occurrence. Кириш. Амарант ўсимлиги юқори маҳсулдорлиги, қимматбаҳо кимёвий таркиби туфайли ҳозирги пайтда дунёда унга катта эътибор қаратилган ва амарантдан озиқ- овқат, ем-хашак, сидерат экинлари сифатида фойдаланиш ва биологик фаол моддалар олиш ҳажми ошмоқда. БМТнинг озиқ-овқат бўйича (ФАО) экспертлари ама- рантни мавжуд маданий ўсимликлар орасидаги афзал жиҳатлари, иқтисодий жиҳатдан катта даромад келтири- шини эътиброф этиб, уни “XXI аср ўсимлиги” деб эълон қилишган. АҚШ олимларининг тадқиқотларига кўра, ама- рант оқсили биологик қиймати бўйича 100 балли баҳолаш тизимида 75 баллни, буғдой оқсили 56, 9, соя донлари 68, сигир сути 72, 2 балл билан баҳоланди. Шуни таъкидлаш керакки, амарант донини (ёки уни- версал) ва ем-хашак учун ўстирилган амарант ҳосил миқдорини зараркунандалар сезиларли даражада камай- иши олиб келади. Зараркунанда ҳашаротлар амарант барглари ва кўп миқдорда зарар етказади. Уларнинг энг кучли зарарлаш даражаси ўсимликнинг вегетация даврида ҳисобланади. Европалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, ҳосили пиш- ган амарант учун барча зараркунандалар унчалик хавфли эмас( кўпи билан ҳосилни 10 фоизгача нобуд қилади). Афсуски, амарантни ўсиш даврида кўплаб зараркунанда- лар 40 фоизгача нобуд қилиши аниқланган. Тадқиқотлар 2019-2020 йилларда Марҳамат тума- нида жойлашган Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли Андижон тажриба-кўргазма майдонида олиб бо- рилди. Амарант етиштирилаётган майдонларда амарант зараркунандаларининг турлари ва уларнинг ривожлани- ши кузатилди, намуналар йиғилди. Модул ўсимликлар белгиланиб, ушбу ўсимликлардаги лавлаги ширалари, лавлаги бургаси, лавлаги узунбурунининг миқдори ва унинг энтомофаг турлари мавсумда давомли тадқиқ этил- ди. Назорат ҳар 3-5 кунда ўтказилди ва лабораторияда энтомофагларнинг тур таркиби аниқланди (1-жадвал). Лаборатория ва дала тадқиқотлари энтомология ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қабул қилинган услублар асосида олиб борилди. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Тадқиқот натижаларига кўра, амарант етиштирилаётган майдонда лавлаги шираси учраб, амарантларнинг ёш новдаларини ва ўсув нуқталарини кучли зарарлаганлиги аниқланди. Ҳар бир барг ва новдалар бўйича ширалар- нинг ривожланиши ва табиий кушандаларининг учраши бўйича маълумотлар йиғилди. Унга кўра дастлаб апрел ойининг охири май ойининг бошида шираларнинг даст- лабки қишловчи босқичлари қишловдан чиқа бошлади. Шу билан бирга уларнинг қанотли авлодларининг мевали боғлар бўйлаб тарқалиши аниқланди. Апрел ойининг иккинчи ярмидан ширалар амарант ўсимлигининг ўсув нуқталарида кўпая бошлади. Битта ўсув шохларда ўртача 33-40 донагача кузатилди. А Б 1-расм. Амарант ўсимлиги. А – Амарант ўсимлигининг “Ўзбекистон М” навини лавлаги шираси билан зарарланган барглари, Б – Амарант ўсимлигинг “Андижон” навини лавлаги шираси би- лан зарарланган барги ва ўсув нуқтаси. Тадқиқотнинг дастлабки кузатувларида хонқизи қўнғизлари (Coccinella septempunctata) аниқланди. Ушбу етти нуқтали хонқизи қўнғизлари асосан апрель ойининг бошларида пайдо бўла бошлади. Апрель ойининг учин- чи декадасида яьни апрель ойининг охирларига келиб