УЎТ: 632.92 16-maqola

Ёритқичли феромон тутқичлар ёрдамида тут парвонаси миқдорини бошқаришнинг мониторинги

З.НОСИРОВА

Abstract

Тут парвонасига қарши курашишда ёриткичли феромон тутқичларни қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тажрибалар натижаларининг таҳлили келтирилди. Тажрибаларда антиоксидантли феромон моддаси шимдирилган мато ва 365-370 нм тўлқин узунлигида ультабинафша нурланиш дипазонида ишловчи 2 та ёруғлик диоди асосида ишлайдиган ёриткичли феромон тутқичлардан фойдаланилди. Олинган натижаларининг таҳлилига кўра, ёриткичли феромон тутқичларга илинган тут парвонаси капалаклари ёриткичи бўлмаган тутқичларга нисбатан 2,15 марта кўпроқ бўлиши ҳамда тунги пайтда илинган капалаклар миқдори кун давомида илинган капалаклар миқдорига нисбатан тахминан 1,75 марта кўпроқ бўлиши кузатилди.

Keywords: тут парвонаси, феромон тутқич, ёриткич, ёруғлик диоди

How to cite

GOSTЗ.НОСИРОВА Ёритқичли феромон тутқичлар ёрдамида тут парвонаси миқдорини бошқаришнинг мониторинги // Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini. – 2021. – №1 (73). – URL: https://agrokarantin.uz/articles/1948/.
APAЗ.НОСИРОВА (2021). Ёритқичли феромон тутқичлар ёрдамида тут парвонаси миқдорини бошқаришнинг мониторинги. Agrochemical Protection and Plant Quarantine, 73(1). https://agrokarantin.uz/articles/1948/
“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 №1 [73], 2021 Published: 07.04.2026