AGRO KIMYO HIMOYA

ТУРЛИ ХИЛДАГИ ОРГАНИК, ОРГАНОМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ҲАМДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРНИ ҒЎЗА ОРГАНЛАРИДА ОРГАНИК МОДДА ТЎПЛАНИШИГА ВА МАХСУЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Мустафаева Севара
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
ORCID: 0009-0002-9668-9473
Тошқўзиев Маруф
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
Бердиев Толиб
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
ORCID: 0000-0001-6488-8350

Annotatsiya

<p>Мазкур тадқиқотда ғўза экинида пишиш фазасида қуруқ масса тўпланиши ва унинг ўсимлик органлари бўйича тақсимотига турли ўғитлаш тизимларининг таъсири ўрганилди. Натижаларга кўра, минерал ўғитлар турли меъёрда қўлланилганда умумий қуруқ масса 83,3–130,5 г/ўсимлик оралиғида шаклланди. Органик ва органо-минерал ўғитлар қўлланилганда эса бу кўрсаткич 205,3–279,3 г/ўсимликкача ошди. Энг юқори натижа (279,3 г/ўсимлик) BMG органик ўғити қўлланилган вариантда қайд этилди. Микробиологик препаратлар қўлланилганда 150 мл/га дозада 153,9 г, 250 мл/га дозада эса 216,2 г натижа қайд этилди. Олинган натижалар биомасса тақсимотини оптималлаштириш орқали ғўза маҳсулдорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатади.</p>

“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 №3 [118], 2026 Chop etilgan: 23.04.2026