AGRO KIMYO HIMOYA

ИНТРОГРЕССИВ СЕЛЕКЦИЯ АСОСИДА ОЛИНГАН ТИЗМАЛАРНИНГ КОРРЕЛЯТИВ БОҒЛИҚЛИГИ

Тўхлиев Муслимбек
Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
ORCID: 0009-0002-8274-2990
Намазов Шодмон
Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
ORCID: 0000-0003-2674-7228
Содиқова Озодахон
Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
ORCID: 0009-0004-9956-5905
Матёқубов Сухроббек
Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти

Annotatsiya

<p>Мазкур мақолада F7 дурагай комбинацияларда ажратиб олинган тизмаларда хўжалик учун муҳим бўлган белгилар ўртасидаги коррелятив боғлиқликлар баҳоланди. Хусусан, тола чиқими, бир дона кўсакдаги пахта вазни, 1000 дона чигит вазни ва тола узунлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар таҳлил қилинди. Натижалар шуни кўрсатдики, айрим тизмаларда белгилар ўртасида ижобий, айримларида эса салбий боғлиқликлар кузатилди. Шунингдек, ўртача ижобий боғлиқлик тола узунлиги ва тола чиқими T-863-66 (R=0,65), T-556-59 (R=0,42), T-496-99 (R=0,39) ва шу билан бирга, тола узунлиги ва бир дона кўсакдаги пахта вазни T-496-99 (R=0,56), T- 693-95 (R=0,40), T-317-20 (R=0,34) тизмаларда қайд этилди. Натижалар тахлилига кўра, корреляция кучи селекцияда бир нечта белгини бир вақтда яхшилаш ёки айрим белгилар ўртасидаги салбийларини инобатга олган ҳолда танлаш зарурлигини кўрсатади.</p>

“Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini” — ISSN 2181-8150 №1 [116], 2026 Chop etilgan: 01.04.2026